APL янги мавсуми бошланади ⚽️
Эртага, 13 август куни Англия чемпионатининг янги мавсумига старт берилади. Очилиш баҳсида мусобақа дебютанти «Брентфорд» ҳамда «Арсенал» жамоалари ўзаро майдонга чиқишади 🏟 Ушбу жамоалар лига доирасида 1947 йилдан буён илк бор тўқнаш келишмоқда. «Арсенал» Премьер-лига тарихида тўртинчи марта очилиш ўйинида қатнашмоқда ва бундан олдинги учта баҳснинг барчасида зафар қучган. Учрашувни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Bu maqola haqida nima deb o'ylaysiz?

Izohlar (0)
Hali izohlar yo'q. Birinchi bo'ling!