«Аякс» футболчиси Давид Нерес яқин орада Юрген Клопп жамоасидан таклиф олиш эҳтимоли бор. Express Sport маълумотига кўра, 24 ёшли ўйинчи мерсисидликларнинг устувор мақсадларидан биридир. «Ливерпуль» келажакда Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини боса оладиган номзодларни изламоқда ва бразилиялик ҳужумчи ана шу даъвогарлар сарасида турибди. Бундан олдин Амстердам клуби устози Эрик тен Хаг футболчи 2022 йилги мавсум охирида жамоасини алмаштириши мумкинлигини айтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 2 та гол уриб, 7 та голли пас етказиб берди. ⚽️📈