Сингапур устози: "Ўзбекистон жуда кучли" 🇸🇬
Сингапур терма жамоаси бош мураббийи Татсума Йошида ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, натижа қониқарсиз чиққан бўлса-да, шогирдлари майдонда бор кучини ишга солди ва охиргача курашди ⚽️ Мураббий Ўзбекистон терма жамоасининг жуда қудратли эканини эътироф этиб, шунга қарамай ўз жамоаси олға ҳаракатланишда давом этишини таъкидлади 📈 Шунингдек, у рақиблар билан фарқ катталигини, бироқ босқичма-босқич ривожланиб, уларга етиб олишга ҳаракат қилишларини айтди. Эслатиб ўтамиз, сингапурликлар навбатдаги баҳсни 15 октябрь куни ўз майдонида вакилларимизга қарши ўтказади ⏱
Bu maqola haqida nima deb o'ylaysiz?




Izohlar (0)
Hali izohlar yo'q. Birinchi bo'ling!