Суперлига 21-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Навбаҳор» баҳсига кириш бепул этиб белгиланди. Клуб раҳбарияти мухлисларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб шундай қарорга келди. Асомиддин Ҳофизов бошчилигидаги мухлислар ушбу тўқнашув учун алоҳида муҳит ҳозирлашмоқда. Мазкур ўйиндаги муваффақият жамоани турнир жадвалида бир неча қадам юқорига кўтариши мумкин. Учрашув 3-октябрь куни соат 16:00да старт олади. ⚽️ 🔥