Швейцария чемпионати ҳам тўхтатилди 🇨🇭
Коронавирус пандемияси туфайли Швейцария биринчилиги баҳслари вақтинча тўхтатилди. 🦠 Бу қарор мамлакатнинг юқори икки дивизионида қатнашувчи 20 та клуб tomonidan бир овоздан қабул қилинди. Натижада 24-тур учрашувлари камида 15 мартга қадар қолдирилди. Ҳукумат шу санагача 1 минг кишидан ортиқ одам тўпланадиган барча оммавий тадбирларни тақиқлаган эди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда дунё бўйлаб ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 89 минг кишидан ошиб, 3 мингдан ортиқ бемор вафот этди. 📉
Bu maqola haqida nima deb o'ylaysiz?

Izohlar (0)
Hali izohlar yo'q. Birinchi bo'ling!