UzGoal
Sport Yangiliklari

Ўзбекистонда ATP Челленжер турнири ўтказилади 🎾

1 daqiqa 0
Telegram
Ўзбекистонда ATP Челленжер турнири ўтказилади 🎾

Ўзбекистонда теннис бўйича халқаро ва маҳаллий мусобақаларни, жумладан ATP Челленжер турнирини ўтказиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда теннис спорт турини янада оммалаштириш ҳамда унинг салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Бу борадаги вазифалар Президентнинг тегишли қарорида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра мамлакатимиз яқин истиқболда теннис бўйича Осиёнинг энг кучли бешлигига киришни мақсад қилган.

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, теннисни мамлакатдаги истиқболли спорт турлари қаторига олиб чиқиш юзасидан амалий ишлар бошланади. Хусусан, 2026 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда нуфузли халқаро ва маҳаллий турнирларни мунтазам ҳамда анъанавий равишда ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

Хусусан, Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP), Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида халқаро мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги, шунингдек, ёшлар, ўсмирлар ва катталар иштирокида Республика чемпионати баҳслари ўтказилади.

Бундан ташқари, катталар ўртасида “Uzbekistan Open” халқаро турнири ҳамда эркаклар ўртасида нуфузли “ATP Challenger” халқаро мусобақасини ташкил этиш ва мунтазам ўтказиб бориш белгиланган.

Manba / Источник: Yangiliklar

Sizning reaksiyangiz

0 ta ovoz

😮
0%
😊
0%
😢
0%
😠
0%
🥱
0%
😵
0%

Ko‘p so‘raladigan savollar

Bu yangilik rasmiymi?

Tahririyat manba va rasmiy xabarlarni solishtirib chop etadi. Yangilanishlar shu sahifada chiqadi.

Qayerdan kuzatsam bo‘ladi?

UzGoal saytida va Telegram botida qisqa xulosa chiqadi.

Izohlar(0)

Havola yuborish taqiqlangan. Smayliklar mumkin.

  • Birinchi izohni yozing.

Sizga qiziq bo‘lishi mumkin