UzGoal
Texnologiya va Gadjetlar

🥗 5 маҳал овқатланиш ош ейиш дегани эмас

1 daqiqa 0
Telegram
🥗 5 маҳал овқатланиш ош ейиш дегани эмас

Профессор Шуҳрат Иргашев тўғри овқатланиш ва кунига беш маҳал таомланиш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш лозим дейилса, баъзи кишилар бунинг жуда оғир ёки имконсиз эканини айтадилар. Бундай фикр юритилишига сабаб соғлом турмуш тарзи қоидалари ҳақида етарлича тушунчага эга эмасликдир. Аслида эса уни кундалик турмуш тарзига айлантириш унчалик қийин вазифа эмас. Тўғри овқатланиш қоидалари соғлом турмушнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор ва кафедра мудири Шуҳрат Иргашевнинг тушунтиришича, соғлом ва узоқ умр кўришнинг биринчи талаби айнан тўғри овқатланишдир. Масалан, Японияда ўртача умр кўриш ёши 86 ёшни ташкил этади ва улар бу натижага қоидаларга қатъий риоя қилиш орқали эришганлар. Юртимизда эса аҳолининг 51 фоизи ортиқча вазндан жабр чекмоқда ва танадаги ортиқча ёғ туфайли турли юрак ҳамда ошқозон касалликларини орттириб олишган.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил этишдан бошланади. Бунга сабаб ошқозон ости бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаришидир. Ферментлар ичаклардаги озуқаларни ҳазм қилишга сарфланади. Беш маҳал овқатланилмаса, улар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди ва бошқа органлар фаолиятининг бузилишига олиб келади. Кўпчилик кун давомида уч маҳал овқатланишга ҳам зўрға вақт топишини айтади, бироқ вақтида тўғри овқатланиш инсонлардан кўп вақт талаб қилмайди.

Беш маҳал овқатланиш керак дегани ҳар сафар беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас. Шунчаки оғир ҳазм бўлувчи таомлар, ёғли ва қоврулган маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилиш талаб этилади, холос. Масалан, нонуштадан уч соат ўтгач битта олма ёки бошқа ҳўл мева ейиш мумкин, бунга атиги икки дақиқа вақт кетади. Яна уч соатдан сўнг эса тушлик вақти бўлади ва олдинроқ енгил таомланилгани сабабли одам ҳаддан ортиқ оч қолмайди. Тушликдан кейин ҳам орада қатиқ ёки ширинлик истеъмол қилиб, кечки овқатни меъёрида тановул қилиш таъминланади.

Manba / Источник: Yangiliklar

Sizning reaksiyangiz

0 ta ovoz

😮
0%
😊
0%
😢
0%
😠
0%
🥱
0%
😵
0%

Ko‘p so‘raladigan savollar

Bu yangilik rasmiymi?

Tahririyat manba va rasmiy xabarlarni solishtirib chop etadi. Yangilanishlar shu sahifada chiqadi.

Qayerdan kuzatsam bo‘ladi?

UzGoal saytida va Telegram botida qisqa xulosa chiqadi.

Izohlar(0)

Havola yuborish taqiqlangan. Smayliklar mumkin.

  • Birinchi izohni yozing.

Sizga qiziq bo‘lishi mumkin