UzGoal
Texnologiya va Gadjetlar

Туркманистон президенти Кўксаройда кутиб олинди 🇺🇿

1 daqiqa 0
Telegram
Туркманистон президенти Кўксаройда кутиб олинди 🇺🇿

Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида расмий ташриф билан келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Икки мамлакат етакчилари махсус шоҳсупага кўтарилдилар ва у ерда Ўзбекистон ҳамда Туркманистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғининг рапорти тингланди, давлат раҳбарлари қоровул сафи олжидан ўтиб, ҳарбий хизматчиларни қутладилар ҳамда Ўзбекистон давлат байроғига ҳурмат бажо келтирдилар.

Маросим доирасида президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушиш тадбиридан кейин давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ўтказиладиган залга ўтдилар ва унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келажаги кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қутлар экан, ушбу учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик тарихида янги саҳифa очишини таъкидлади. Ўзбекистон етакчиси ҳамкасбини жорий йил март ойида бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан яна бир бор муборакбод этиб, унинг тажрибаси кўздан тутилган режаларни амалга оширишга хизмат қилишини қайд этди.

Ўз навбатида, Сердар Бердимуҳамедов кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини ҳамда транспорт соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Manba / Источник: Yangiliklar

Sizning reaksiyangiz

0 ta ovoz

😮
0%
😊
0%
😢
0%
😠
0%
🥱
0%
😵
0%

Ko‘p so‘raladigan savollar

Bu yangilik rasmiymi?

Tahririyat manba va rasmiy xabarlarni solishtirib chop etadi. Yangilanishlar shu sahifada chiqadi.

Qayerdan kuzatsam bo‘ladi?

UzGoal saytida va Telegram botida qisqa xulosa chiqadi.

Izohlar(0)

Havola yuborish taqiqlangan. Smayliklar mumkin.

  • Birinchi izohni yozing.

Sizga qiziq bo‘lishi mumkin